Винисиус ёзда "Реал"дан кетадими?

  • 29 Jul 16:07
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Реал Мадрид" юлдузи Винисиус Жуниор ушбу ёзда "қироллик клуби"ни тарк этмайди.

Tecno

Аввалроқ, клуб ва футболчи ўртасида шартномани узайтириш ишлари тўхтаб қолган эди, бразилиялик ҳужумчига Саудия клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Тhе Athletic хабарига кўра, Винисиуснинг атрофидаги одамлар сўнгги пайтларда Саудия Арабистонидан ҳеч қандай таклиф бўлмаганини ва футболчи бу мавсум ҳам жамоада қолишини таъкидламоқда.

25 ёшли вингернинг "Реал" билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.

Якунига етган мавсумда Вини "Реал" сафида 58 та учрашувда майдонга тушиб, 22 та гол ва 19 та голли узатма амалга оширган.

Comments

You must be logged in to commet!