
Винисиус Бразилия терма жамоасига чақирилмайди
“Реал” ҳужумчиси Винисиус Жуниор Бразилия терма жамоасининг сентябрь ойидаги навбатдаги йиғини ва учрашувларига чақиртирилмайди.
Ge Globo нашрининг маълум қилишича, терма жамоанинг янги бош мураббийи Карло Анчелотти ана шундай қарорга келган.
Винисиус Жуниор бешинчи сентябрь куни Чили терма жамоасига қарши учрашувни дисквалификация туфайли ўтказиб юборишга мажбур. Италиялик мураббий Европада ўйнаётган футболчини фақат битта ўйин – 10 сентябрда Боливия билан бўладиган баҳсга чақиртиришни истамади.
Бу орқали Карло Анчелотти Винисиусга қўшимча дам олиш кунларини тақдим қилишни режалаштирган.
Comments