Виктор Жалилов "Машъал"да!

  • 2 февраль, 2020, 10:37
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 6
  • Футбол
CHERY AUTO

Маълумки, охирги пайтларда Муборакнинг “Машъал” клубига янги бош мураббий сифатида кимни тайинланиши кўпчиликни қизиқтириб келаётганди. Боиси, ўтган йили про-лигада “Машъал”га бош мураббийлик қилган Асрор Алиқуловда “Про” лицензияси йўқлиги сабабли у Суперлигада ушбу лавозимда ишлай олмасди. Натижада Асрор Чориевич жамоа билан хайрлашганди.

Tecno

“Машъал” эса бош мураббий лавозимига хориждан мутахассис излаётгани ҳеч кимга сир эмасди. Бу борада клуб раҳбарияти ҳам европалик мураббийлар билан музокаралар олиб борилаётгани ҳақида маълум қилганди. Лекин кейинчалик воқеалар ривожи бошқача тус олди ва раҳбарият жамоага ўзимиздаги таниқли мутахассислардан бири тажрибали Виктор Жалиловни таклиф қилишни маъқул топишди.

Ўтган йили “Локомотив” жамоасида фаолият олиб борган ушбу мураббийни ҳамма яхши танийди. У ўз вақтида “Машъал” клубида ҳам самарали иш олиб борганини ишқибозлар ҳали унутишмаган бўлса керак. Муборакликлар эса Жалилов билан яна бир бор ҳамкорлик қилишга бел боғладилар. Лекин гап шундаки, Виктор Романович бош мураббийлик лавозимида ишласа ҳам натижа учун жавобгар ҳисобланмайди. Бу борада Дилявер Ваниев барча масъулиятни ўз бўйнига олади. Жалилов эса бу борада унга ўз маслаҳатлари билан кўмаклашади. Умуман олганда, мураббийлар штабида Дилявер Ваниев, Виктор Жалилов ва Ботир Қораев биргаликда иш олиб борадилар.

Шунингдек, таркибга бир қатор легионер ўйинчилар ҳам қўшилишган. Маълум бўлишича, улар Европа ва Африкадан келишган. Жамоа аъзолари Муборакдаги йиғинни якунлаб 3 февралдан Тошкентда навбатдаги тайёргарлик босқичига киришадилар. У ерда эса бир қатор назорат учрашувлари ҳам ташкиллаштирилади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Shox Farxadovich
02/02/2020 11:19
VIKTOR JALILOV BOLSA DEMAK XAYR SUPERLIGA...
Anvar Hurramov
02/02/2020 16:16
Кутиб олинг олди-сотди уйинлар бошланди. Бу арманларнинг хамтовоги. Кариялар качон пенсияга чикади. Ёшларга кун йук. Узбекистондан кочиб кутилмаса буларни оркасидан кувлаб етолмайсан хамма жойда Таниш-билиш коррупция.
&
dev
02/02/2020 17:26
2222
Anvar Hurramov
02/02/2020 16:19
Кутиб олинг олди-сотди уйинлар бошланди. Кариялар качон пенсияга чикади. Бу тулки бабаяннинг хамтовоги. Ёшларга кун йук.
&
ахмад49
03/02/2020 12:16
Бу саводсиз хакам йук булиб кетган эди яна каердан пайдо булди,Хайир Машъал яна биринчи лигага.
&
ахмад49
03/02/2020 12:16
Бу саводсиз хакам йук булиб кетган эди яна каердан пайдо булди,Хайир Машъал яна биринчи лигага.