Ван Дейк: "Биз Жотанинг оиласи ва ота-онасини ҳақида қайғуришимиз керак"

CHERY AUTO

"Ливерпуль" ҳимоячиси Вирджил Ван Дейк "Атлетик Бильбао"га қарши ўртоқлик учрашув олдидан бир ой олдин вафот этган Жота ва укасининг вафоти ҳақида гапириб ўтди.

Tecno

"Шубҳасиз бу ҳаммамиз учун жуда оғир жудолик бўлди. Аввало Диогу ва Андренинг оиласи, Жотанинг аёли ва фарзандлари учун. Уларни бу вазиятда доимо биринчи ўринда эслашимиз керак. Буни ҳеч қачон унутмаслигимиз лозим ва уларнинг дард аламини тасаввур қила олмаймиз. 

Тўғрисини айтганда, бу ҳали ҳам ҳақиқатга ўхшамайди, лекин биз жамоа сифатида вазиятни имкон қадар бошқармоқдамиз ва барчамиз бу оғир кунларни енгиб ўтиш учун қўлимиздан келганча ҳаракат қимоқдамиз. Юз берган воқеадан сўнг футболни давом этириш ғалати туйилди.


Мен доимо Диогонинг оиласи, ота-онаси ҳақида қайғуришимиз кераклигини айтаман, бу энг муҳими. Кўп нарсалар ҳақида ўйлайсиз, буларнинг ҳаммасини англаш қийин. Улар бошдан кечираётган оғриқ ва ҳис-туйғуларни тасаввур ҳам қилолмайсиз. Шунинг учун биз иложи борича кўпроқ улар билан бирга бўлишга ҳаракат қиламиз, Айнан шу сабабли, унинг меросини нафақат ҳозир ва кейинги бир неча ой ичида, балки иложи борича узоқроқ вақт давомида ҳурмат қилишимиз ва давом эттиришимиз жуда муҳим, чунки у бунга муносиб", - деди  "мерсасайидликлар" жамоаси сардори.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!