
Вальверде: "Мен дам олишни хоҳламайман"
"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде "Аталанта" билан ўйиндан аввал матбуот анжуманида иштирок этди. Уругвайлик футболчи жисмоний ҳолати ва рақиб жамоа ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен шу кунгача ҳеч қачон дам олишни хоҳламаганман. Кўпроқ майдонда ҳаракат қилишимнинг асосий сири шуки мен ҳар бир ўйиндан роҳатланаман. Бу эса мени ҳеч қачон ҳолсизланишимга қўймайди.
Бергамоликлар таркибида жуда тезкор ўйинчилар етарлича. Мен жамоадошларим билан рақиб жамоани ўрганиб чиқдик. Шу сабабли эртага оғир ўйин бўлишини сезмоқдамиз. Биз майдонда нималарга қодир эканлигимизни кўрсатишни хоҳлаймиз холос" - деди "қаймоқранглилар" футболчиси.
Маълумот ўрнида, 26 ёшли ярим ҳимоячи бу мавсум 22 та ўйинда ҳаракат қилиб, 4 та гол ва 2 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйишга улгурди.
Фикрлар