"Валенсия" етакчиларидан бири сафга қайтди

  • 6 февраля, 2020, 22:31
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Валенсия” клуби вингери Денис Черишев жароҳатидан соғайиб сафга қайтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра 29 ёшли россиялик футболчи сон мушакларидан олган жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлган ва умумий гуруҳ машғулотларига қўшилган. Айтиш керакки, у 3 ҳафта даволанди.

Маълумот учун, Черишев жорий мавсум “Валенсия” сафида 16 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию