Ва ниҳоят, бразилиялик Токио Олимпиадаси чемпиони Ўзбекистонга келмоқда!

  • 08 Aug 13:45
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, 13 август куни Тошкентда жуда катта профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Юртимизда ташкил этилган қудратли Lift промоутерлик компаниясининг илк жанг кечасида юртимизнинг энг кўзга кўринган чармқўлқоп усталари билан бир қаторда жаҳон бокс оламида ўз сўзини айта олган атлетлар ҳам рингга кўтарилади. 

Tecno

Жумладан, юртимизга ташрифи борасида турли хил гап-сўзларга сабабчи бўлган, Токио Олимпиадаси ғолиби бразилиялик Хеберт Консейсао ва ниҳоят Тошкентга келмоқда. У эртага 9 август куни 07:20 да Ислом Каримов номидаги Халқаро аэропортга учиб келиши кутилмоқда. 

Барчангизни эрта тонгда кутиб қоламиз!

13 август куни Тошкентда бўлиб ўтадиган супер бокс оқшомига қадар яна қандай тадбирлар ташкил этилади?

Comments

You must be logged in to commet!