Унинг ўйини Зиданга ёқди

  • 16 март, 2020, 11:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Мадриднинг "Реал" клуби ПСЖ дарвозабони Альфонс Ареолянинг трансферини тўлиқ сотиб олмоқчи. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра, франциялик дарвозабоннинг ҳаракатлари бош мураббий Зинедин Зиданга маъқул келган ва айнан у ҳамюртини жамоада олиб қолиш истагини билдирмоқда.

“Реал” Ареоля эвазига ўзининг украиналик дарвозабони Андрей Лунинни ПСЖга бериши мумкин.

Альфонс Ареоля жорий мавсум “Реал”да 12 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 12 та гол ўтказиб юборди. Унинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!