
Уле-Гуннар Сульшер Одион Игало ҳақида нималар деди?
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер жамоанинг янги форварди Одион Игало ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
"Игало МЮ учун ноодатий ҳужумчи. У машғулотларда ўзини жуда яхши кўрсатмоқда. Одион ажойиб инсон ва ҳақиқий профессионал. У марказий ҳужумчи сифатида ўз ишини жуда яхши билади. Игало жамоага тез мослашиб кетишига умид қиламан", - дейди Сульшер.
Эслатиб ўтамиз, Одион Игало МЮ таркибида "Челси"га қарши ўйинда дебют қилди ва клуб тарихидаги биринчи нигериялик футболчига айланди.
Фикрлар