
Украинадаги ҳарбий ҳолат мамлакат футболига ҳам таъсир қилди
Украина Премьер-лигаси ўзининг расмий сайтида турнир тўхтатилганини эълон қилди.
Чемпионатда юзага келган ушбу пауза мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этилгани билан боғлиқлиги айтилган.
Маълумот учун, қишки танаффусдан кейин УПЛнинг қайта тикланиши 25 февраль, жума кунига белгиланган эди. 18 турдан сўнг чемпионатда Донецкнинг "Шахтёр" клуби пешқадамлик қилмоқда. "Кончилар" ҳисобида 47 очко бор.
Фикрлар