Украина вакили Шоҳасан Мирзаматовни жангга чорлади. Улар Алматида куч синашади

  • 11 сентябрь, 2021, 23:45
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Таниқли ММА жангчимиз Шоҳасан Мирзаматов 17 сентябрь куни Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ташкил қилинувчи "Октагон" промоушенининг навбатдаги турнирида ҳам жанг ўтказадиган бўлди. 

Tecno

Украиналик жангчи Максим Сорока ҳамюртимизни жангга чорлаган ва унга Мирзаматов ўзига хос тарзда жавоб бериб, уни мақсади "Октагон" промоушени чемпиони билан жанг қилиши ва уни рақиб сифатида кўрмаётганлигини билдирганди. 

Бироқ, барибир бу жанг ташкил қилинадиган бўлди. Сабаби "Октагон" промоушенининг ярим ўрта вазн (77.1) чемпиони қозоғистонлик Бауржан Куанишбаевни (11-3) бошқа режалари борлиги сабаб, юртдошимиз Сорока билан жанг ўтказишга қарор қилди. Шу тариқа Шоҳасан Мирзаматов-Максим Сорока қарама-қаршилиги 17 сентябрь куни ўтказиладиган бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, Максим Сорока яна бир ММА вакилимиз Нурсултон Рўзибоевга қарши Андижонда ташкил қилинган ММА оқшомида жанг қилган ва баҳснинг дастлабки сонияларидаёқ  ҳамюртимиз уни "кимура" услуби билан мағлуб қилганди. 

макс сорока

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!