Учаланг Манчестердан аниқ кетасан!

CHERY AUTO

Мавсумни муваффақиятсиз якунлаган “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти клубни биринчи бўлиб тарк этадиган учта футболчи номини расман эълон қилди.

Унга кўра, ҳимоячилардан Виктор Линделёф ва Жонни Эванс, ярим ҳимояси Кристиан Эриксен 30 июнь куни шартномаси тугаши муносабати билан клубдан кетади. Асосий таркибдаги жойини йўқотган бу юлдузларга янги битим берилмайди.

Жамоага 2017 йили “Бенфика”дан олиб келинган швециялик Виктор Линделёф манчестерликлар сафида жами 284 та учрашувда майдонга тушган.

Жонни Эванс клуб билан иккинчи бор хайрлашяпти. Тажрибали ўйинчи манчестерликлар сафидаги ўйинлари сонини 241 тага етказиб олди.

Кристиан Эриксен “Манчестер Юнайтед”да 108 та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 8 та гол ва 18 та ассист ёздириб қўйди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!