У энди "Барса"нинг алмаштириб бўлмас футболчиси эмас!

  • 8 марта, 2023, 13:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хорди Альба "Барселона"дан кетса, клуб унинг ўрнига бошқа позицияга футболчи олиб келиши мумкин.

Tecno

33 ёшли чап қанот ҳимоячиси энди "кўк-анорранглилар" учун алмаштириб бўлмас футболчи ҳисобланмайди ва клуб маошларни камайтириш учун уни ёзги трансфер ойнасида сотиб юбориши масаласини кўриб чиқишга тайёр. Журналист Жерар Ромеронинг сўзларига кўра, “Барселона”да Альбанинг кетишига ҳозирданоқ тайёргарлик режаси бор: асосан ҳимоя марказида ўйнайдиган Маркос Алонсо ўзининг одатий чап қанотига ўтказилади ва марказда унинг ўрнини янги футболчи эгаллайди.

Маълумот учун, жорий мавсум Хорди Альба “Барселона” таркибида 22 учрашувда майдонга тушди ва 1 та гол урди ҳамда 6 та голли узатмани амалга оширди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию