U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум

  • 11 сентябрь, 12:40
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Осиё футбол конфедерацияси 2026 йилнинг 7–25 январь кунлари Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўйича маълумот тақдим этди. Унга кўра мазкур тадбир 2025 йилнинг 2 октябр куни Тошкент вақти билан соат 12:00 да Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтади.

Tecno

Қуръада жамоалар 4 та саватчага ажратилган бўлиб, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 1-саватчадан ўрин олган:

1-саватча
 Саудия Арабистони (мусобақа мезбони)
 Ўзбекистон
 Япония
 Ироқ

 2-саватча
 Корея Республикаси
 Ветнам
 Австралия
 Қатар

 3-саватча
 Таиланд
 Иордания
 БАА
 Эрон

 4-саватча
 Хитой
 Сурия
 Қирғиз Республикаси
 Ливан

Маълумот ўрнида, ОФК жамоаларни саватчаларга ажратишда сўнгги учта Осиё кубогида (Таиланд-2020, Ўзбекистон-2022 ва Қатар-2024) эришилган натижаларни ҳисобга олган.

Мазкур мусобақа гуруҳ босқичи, чорак финал, ярим финал, 3-ўрин учун ва финал учрашувларидан иборат бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!