U-17 Жаҳон чемпионати: Ўзбекистон — Ирландия учрашувини камерунлик ҳакам бошқаради!
Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Ирландияга қарши майдонга тушади.
Ушбу беллашувда бош ҳакам камерунлик Абду Мефире бошчилигидаги бригада фаолият юритади. Айни пайтда “J” гуруҳида Ислом Исмоилов бошчилигидаги жамоамиз 1-турда ғалаба қозониб, 3 очко билан 2-ўринда бормоқда. Бугунги рақибимиз ҳам 3 очкога эга бўлиб, гуруҳда пешқадамлик қилмоқда.
Маълумот учун, баҳс Тошкент вақти билан соат 20:45'да старт олади.



Фикрлар