U-17 Жаҳон чемпионати. "F", "H", "E" ва "G" гуруҳларида 1-тур баҳслари бўлиб ўтди
Хабариңиз бор, Қатар мамлакатида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Жаҳон чемпионати старт олди. Бугун турнирнинг "F", "H", "E" ва "G" гуруҳларида 1-тур учрашувлари бўлиб ўтди ва бир қатор кутилмаган натижалар қайд этилди.
Мундиалнинг иккинчи кунидаги натижалар билан танишинг:
Бразилия 7:0 Гондурас
Кот-д’Ивуар 1:4 Швейцария
Мексика 1:2 Жанубий Корея
Гаити 1:4 Миср
Германия 1:1 Колумбия
Англия 0:3 Венесуэла
Индонезия 1:3 Замбия
Шимолий Корея 5:0 Сальвадор
Маълумот учун, турнир жорий йилнинг 3–27 ноябрь кунлари Доха шаҳридаги “Эспайр” академияси майдонларида ўтказилади.



Фикрлар