Тухель бу дарвозабонга ишонмаяпти

  • 28 Apr 12:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ян Зоммер ёзда “Бавария”ни тарк этиши мумкин. Abendzeitung нашри журналисти Максимилиан Кохнинг ёзишича, “Бавария” Ян Зоммернинг ўйинидан норози.

Tecno

Мюнхенликлар бош мураббийи Томас Тухель кейинги мавсумда асосий дарвозабон сифатида Мануэль Нойерга умид боғламоқда. Маълумотларга кўра, Зоммер захира дарвозабон бўлишни истамаяпти. Шунинг учун швейцариялик посбон ҳозирдан жамоасини ўзгартириш ҳақида ўйлай бошлади.

Жаҳон чемпионатидан кейинги таътил пайтида олган жароҳатидан тикланаётган Мануэль Нойер эса яқин 1-2 ой ичида машғулотларга қайтиши мумкин. Тажрибали посбон ҳозирда якка тартибда шуғулланмоқда. У июль ойида умумий гуруҳ машғулотларига қўшилиши кутилмоқда.

Маълумот учун, 34 ёшли Зоммер жорий мавсум "Бавария" сафида Бундеслигада жами 24 та ўйинда майдонга тушди ва шуларнинг бор йўғи 7 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Comments

You must be logged in to commet!