
Тухель "Бавария"да қанча маош олиши аниқ бўлди
Томас Тухель "Бавария" билан 2,5 йиллик, яъни 2025 йилнинг ёзигача амал қиладиган шартнома борасида келишиб олди. У йилига 10-12 миллион евро маош олади, дея хабар бермоқда "Bild" нашри. Бу Нагельсманн оладиган пулдан 25 фоизга кўп.
Маълумот учун, германиялик мутахассисга "Челси"да 15 миллион евро тўланган. У "аристократлар" жамоасини бир ярим мавсум бошқарди.
Тухель душанба кунидан бошлаб машғулотларга киришади. Унинг илк мақсадларидан бири Кейнни сотиб олиш бўлади, дея ёзди Кристиан Фальк.
Фикрлар