Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" минимал ҳисобда зафар қучди. Ҳусниддин Алиқулов эса жароҳат олди
Туркия Суперлигасининг 5-туридан ўрин олган "Ризеспор" - "Генчлербирлиги" жамоалари ўртасидаги беллашувда майдон эгалари 1:0 ҳисобида муваффақиятга эришди.
Ҳамюртимиз Ҳусниддин Алиқулов 90+2-дақиқада жароҳат олиб, захира ўриндиғига олинди. Унинг жароҳати қанчалик жиддийлиги эса дастлабки текширув натижаларидан сўнг маълум бўлади.
3 очко тақдим этилган голга эса 90+3-дақиқада Эмреджан Булут муаллифлик қилди.
- Турция - Супер Лига
- Regular Season

Ризеспор
- Emrecan Bulut 90'
Тугади
1
:
0
15.09.2025 22:00

Фикрлар