
Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ишончли ҳисобда ғалаба қозонди. Алиқулов эса тўлиқ ҳаракат қилди
Туркия Суперлигасининг 32-туридан ўрин олган учрашув ўз ниҳоясига етди. Ушбу тур доирасида "Ризеспор" "Газиантеп" билан куч синашиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 77-дақиқасида Али Соу ҳисобни очган бўлса, Ибрахим Олавойин иккинчи бўлимнинг қўшиб берилган дақиқаларида ҳисобни 2 тага етказди. Ушбу гол эса ўйин тақдирини ҳал қилди.
Миллий терма жамоамиз ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов эса ушбу учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди. Sofascore эса ҳамюртимизнинг ҳугунги ўйинини 7.6 баллга лойиқ кўрди.
- Турция - Супер Лига
- Жорий мавсум
Фикрлар