
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшеҳир" яна мағлубиятга учради. Элдор Шомуродов тўлиқ ҳаракат қилди. Файзуллаев эса захирадан тушди
Туркия Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган "Гёзтепе" - "Истанбул Башакшеҳир" клублари ўртасидаги учрашувда майдон эгалари минимал 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Беллашувдаги ягона голни биринчи бўлимнинг 43-дақиқасида Хуан Сантос да Силва киритиб, жамоасига 3 очкони тақдим этди.
Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов мазкур баҳсни асосий таркибда бошлаб, 90 дақиқа ҳаракат қилди. Аббосбек Файзуллаев эса 61-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.
Маълумот ўрнида, Нури Шаҳин бошқарувидаги "Истанбул Башакшеҳир" ўтган турда "Коньяспор"га ҳам 2:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди. Жамоани энди қийин учрашув кутиб турипти. "Башакшеҳир" навбатдаги ўйинини 18 октябрь куни турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган "Галатасарай"га қарши майдонга тушади.
- Турция - Супер Лига
- Regular Season

Гёзтепе
- Juan 43'
05.10.2025 22:00

Фикрлар