"Тоттенхэм" япониялик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи

  • 15 июнь, 2024, 15:06
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал Сосьедад"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Такефуса Кубо фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Mundo Deportivo" нашри хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, япониялик футболчининг хизматларига Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби қизиқиш билдирмоқда. Инглиз клуби раҳбарияти 23 ёшли осиёликнинг трансфери учун 50 миллион евро таклиф қилган. Испания клуби эса Кубони сотишдан камида 60 миллион даромад олмоқчи.

Маълумот учун, Такефуса ўтган мавсумда басклар сафида 41 та ўйинда иштирок этиб, еттита гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди. Томонлар ўртасидаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзида тугайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!