“Тоттенхэм” олти футболчини Чемпионлар лигасидан четлатди

  • 5 сентябрь, 11:46
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Европа лигаси ғолиби сифатида Чемпионлар лигасининг янги мавсумида қатнашадиган “Тоттенхэм” қитъанинг энг нуфузли мусобақасида ўйнайдиган таркибни рўйхатини эълон қилди.

Tecno

Мухлису мутахассислар бош мураббий Томас Франк олти нафар футболчини қайдномага критмаганига эътибор қаратишди.

Sky Sports нашрига кўра, ҳимоячилардан Кота Такаи ва Раду Дрэгушин, ярим ҳимоячилардан Ив Биссума ва Жеймс Мэддисон, вингерлардан Матис Тель ва Деян Кулусевски халқаро учрашувларда иштирок этмйди.

Таркибдан четда қолганлардан Дрэгушин, Мэддисон ва Кулусевски жиддий жароҳатлари туфайли ўйинларда қатнаша олмайди. Такаи, Тель ва Биссума мураббийлар штаби қарори бўйича қайдномага киритилмади.

Такаи “Тотенхэм” таркибига яқинда қўшилган ва асосий таркибдан муқим жой олиб улгургани йўқ. Тель эса, бир йиллик ижарадан кейин “Бавария”дан 30 миллион фунтга харид қилинди. Аммо унга ҳам жой тегмади. Биссума эса ПСЖга қарши ўтказилган Европа Суперкубоги учун баҳсда дисквалификацияна учраган ва клубнинг ички тартиб қоидаларини кўп маротаба бузгани учун Чемпионлар лигасида ўйнаш имконидан айрилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!