"Тоттенхэм" мураббийи мавсум охирида клубни тарк этади

  • 23 Apr 17:08
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Тоттенхэм" клуби устози Анже Постекоглу мавсум охирида жамоа билан хайрлашади.

Tecno

Британиялик журналист, Мэтью Лавнинг инсайдига кўра, Шимолий Лондон клуби раҳбарияти мавсум сўнггидаги натижалардан қатъи назар, ҳаттоки Европа лигасини қўлга киритган тақдирда ҳам австралиялик мутахассисни истеъфога чиқаришни режалаштирмоқда. 

Маълумот ўрнида, "Тоттэнхем"  Европа лигаси ярим финалида 2 ва 9 май кунлари "Будё-Глимт"га қарши баҳсларда иштирок этади. Жамоа бундан олдинги босқичда "Айнтрахт"га қарши беллашувларда уйдаги  1-1 ва меҳмондаги 0-1 ҳисобидаги ғалаба эвазига 1/2 финал йўлланмасига эга чиққанди.

Эслатиб ўтамиз, "шпорлар" ҳозирда Англия Премьер-лигасида 37 очко билан 16-ўринда бормоқда. Шунингдек, жамоа еврокубокда ҳам иштирокни давом эттиряпти.

Comments

You must be logged in to commet!