"Тоттенхэм" ҳимоячиси "Ньюкасл"да тиббий кўрикдан ўтмоқда

CHERY AUTO

"Тоттенхэм" қанот ҳимоячиси Дэнни Роуз яқин вақтлар ичида "Ньюкасль" таркибига бориб қўшилади.

Tecno

Sky Sports нашри хабарига кўра, 29 ёшли англиялик футболчи айни вақтда "Ньюкасль" клуби учун тиббий кўрикдан ўтмоқда. Клуб футболчини 2 миллион евро эвазига мавсум сўнггигача ижарага олди.

Эслатиб ўтамиз, Роуз "Тоттенхэм"ни бош мураббий Жозе Моуриньо билан келишмовчилик сабаб тарк этмоқда.

Жорий мавсумда футболчи АПЛ баҳсларида 12 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!