
"Тоттенхэм" Эзе бўйича "Кристал Пэлас" билан келишувга эришди
"Тоттенхэм" ушбу ёзги трансферлар ойнасида фаол бўлмоқда. Клубнинг кейинги режаси Эберечи Эзени ўз сафига қўшиб олиш.
Мазкур трансфер бўйича "шпорлар" Лондон клуби билан келишувга эришди, дея хабар бермоқда инсайдер Бен Жейкобс. Фабрицио Романо эса томонлар 55+5 миллион евро борасида музокаралар бўлаётгани ҳақида айтиб ўтганди.
Эзе 2020 йилдан бери "Кристал Пэлас"да тўп тепмоқда. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2027 йилгача амал қилади.
Фикрлар