"Тоттенхэм" бир чеклов сабабли Сонни сота олмаяпти

CHERY AUTO

"Тоттенхэм" ҳужумчиси Сон Хин Миннинг келажаги ҳамон сўроқ остида бўлиб қолмоқда.

Яқинда Лондон жамоасининг бош мураббийи лавозимига тайинланган Томас Франк таркибни қайта тузишни режалаштирмоқда ва Сон клубни тарк этуввчилар рўйхатига киритилиши мумкин. Бироқ, "Тоттенхэм" Сонни яқин орада сота олмайди. Сабаби, ёзда клуб Осиёга сафар уюштиради.

Ушбу сафар доирасида Сон ўз ватани Жанубий Кореяда "шпорлар"нинг "Ньюкасл"га қарши ўйинида иштирок этиши шарт. Бу "Тоттенхэм"нинг сафар бўйича тузилган тижорий шартномасида кўрсатилган.

Умуман олганда, Лондон клуби Сонни фақат август ойида сотиши мумкин. Ҳужумчининг "Тоттенхэм" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ярмигача мўлжалланган.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!