"Торино" "Интер" ярим ҳимоячисини ижарага олди

CHERY AUTO

"Интер" марказий ярим ҳимоячиси Кристиан Асллани фаолиятини "Торино"да давом эттиради. Бу ҳақда Милан клуби расмий сайтида эълон қилинди.

Албаниялик футболчи ижара асосида "Торино"га кўчиб ўтди. У янги клуби сафида жорий мавсум якунига қадар тўп тепади. Шу билан бирга, шартномада сотиб олиш имконияти кўрсатилган.

Ўтган мавсумда 23 ёшли хавбек "Интер" сафида 39 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Асллани Transfermarkt маълумотларига кўра, 13 млн еврога баҳоланган.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!