
Тўпурар футболчи икки АПЛ клубини менсимади
"Бенфика" ҳужумчиси Дарвин Нуньес Англиянинг икки гранд клубидан келган таклифни рад этди.
"RMC Sport" нашри тарқатган хабарга кўра, уругвайликни "Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" каби клублар ўз сафига қўшиб олишни истаган. Бироқ у келаси мавсум Чемпионлар лигасида ўйнашни истайди. Шу туфайли, Дарвин мазкур таклифларга рад жавобини берган.
Яқинда Португалия чемпионати тўпурари машҳур агент Жорже Мендеш билан ҳамкорликни бошлади. ПСЖ президенти Нассер Ал-Хелайфи унинг янги агентига алоқага чиққан. Бироқ ҳозирча ҳеч қандай музокаралар бўлмади.
Жорий мавсумда Нуньес жами 41 та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини 34 бора ишғол қилган.
Фикрлар