Тони "Фьюри – Усик" реванш жанги учун прогноз берди

  • 21 Jun 16:29
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Машҳур америкалик супер оғир вазн тоифасидаги боксчи Жеймс Тонининг фикрича, Тайсон Фьюри(34-1-1, 24 KO) Александр Усик(22-0, 14 KO) билан реванш жангида эрта ғалаба қозониши мумкин.

Tecno

 "Реваншда Фьюри ғалаба қозонади. Бу сафар у Усикка жиддий қаршилик кўрсатади ва уни нокаутга учратади. Тайсон биринчи марта рақибини паст баҳолади ва ютқазди. У ҳеч қачон бу йигитга ютқазмасди", - дейди Тони Pro Boxing Fans билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, 18 май куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида Усик очколар эвазига Фьюрини мағлуб этди ва супер оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионига айланди. Реванш жангининг тахминий санаси 21 декабрга белгиланган.

Comments

You must be logged in to commet!