
Тонали: "А Серия савияси тобора ўсиб бормоқда"
Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси ва "Ньюкасл" футболчиси Сандро Тонали А Серия чемпионати ҳақида фикр билдирди. Собиқ "Милан" аъзоси унга ортга қайтиш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Ҳеч қачон нима бўлишини олдиндан билолмайсан. Ҳаммага айтаман — бу мумкин. Мен Италияга эшикларни ёпмаганман, у менинг ватаним.
Ҳозир эмас, чунки "Ньюкасл"да ўз мувозанатимни топдим, лекин айтмоқчиманки, лига йил сайин яхшиланиб бормоқда, жамоалар даражаси ошиб бормоқда", — деди Тонали "Vivo Azzurro" нашрига берган интервьюсида.
Фикрлар