Томас Мюллерни беш клуб ўз сафида кўришни истамоқда

  • 02 May 13:38
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Бавария" ҳужумчиси Томас Мюллер жорий мавсум охирида эркин агентга айланади. Мюнхенликлар 35 ёшли фахрийнинг муддати тугайдиган шартномасини узайтирмасликка қарор қилишди.

Tecno

Журналист Экрем Қўнғирга кўра, германиялик футболчига айни дамда "Виссел Кобе", "Цинциннати", "Сан-Диего", "Лос-Анжелес" ва "Чикаго Файр" клублари Мююлерни ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Форварднинг ўзи ҳали келажаги борасида бир қарорга келгани йўқ.

Томас жорий мавсум “Бавария” сафида 41 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. У мюнхенликлар сафида 748 та учрашувда 248 та гол урган ва 274 та голли узатмани амалга оширган.

Comments

You must be logged in to commet!