Токио-2020: Волейбол бўйича Олимпиада финали якунланди

CHERY AUTO

Токио Олимпиадаси доирасида эркаклар ўртасидаги волейбол баҳслари ҳам ўз якунига етди. Турнир мобайнида барча рақибларини мағлуб этиб, финал остонасига етиб келган Франция ҳамда Россия терма жамоалари муросасиз баҳс олиб борди.

Tecno

Дастлабки икки сетда 25:23, 25:17 ҳисобида устун келган фаранглар кейинги икки сетда 25:21, 25:21 натижа билан имкониятни бой бериб қўйди ва барчаси 5-сетда ҳал бўлди. 

Унда омад французларга кулиб боқди ва 15:12 ҳисобида ғалаба қозониб, Олимпиада чемпионларига айланди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!