Тите соғлиғи туфайли мураббийлик фаолиятини тўхтатди

BEPUL PROPAN

Бразилия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи ўзининг жисмоний ва руҳий соғлиғи учун вақтинча мураббийлик фаолиятини тўхтатишга қарор қилганини маълум қилди.

"Мен инсон сифатида баъзи пайтларда ўзимни заиф ҳис қилишим мумкинлигини тан олиш кераклигини тушунаман. Буни қабул қилиш мен учун кучлироқ бўлиш имконини беради, шубҳасиз.

Мен ишимни жуда яхши кўраман ва бу муҳаббатни сақлаб қоламан. Бироқ, оилам билан суҳбат ва танамдан келаётган сигналларга эътибор бериб, мен учун ҳозир энг тўғри қарор – соғлиғим билан шуғулланиш ва фаолиятимни тўхтатиш бўлди. Қанчалик керак бўлса, шунча дам оламан.

Аввал хабар берилганидек, мен "Коринтианс" билан музокаралар олиб бораётгандим, лекин бу мураккаб, бироқ зарур қарор туфайли музокаралар тўхтатилди" – дейилади Тите баёнотида.

Тите 2016 йилдан 2022 йилгача Бразилия терма жамоасини бошқарган. 63 ёшли мутахассиснинг сўнгги жамоаси "Фламенго" бўлиб, у бу клубни ўтган йил сентябрда тарк этган. 2024 йил август ойида у юрак билан боғлиқ муаммолар туфайли шифохонага ётқизилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!