“The Lion”, “Бунтарка-23”, “Аллигатор” номлари билан машҳур ўзбекистонлик жангчиларни биласизми?

CHERY AUTO

Спортчиларимизнинг( жанговар спорт турлари) халқ орасида қандай ном билан машҳур бўлганлиги ҳақида маълумот бераётган эдик. Бугунга қадар икки қисмини тақдим этишга улгурдик.  Бугун 3-қисмини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Tecno

Гулбахор Амантаева – кикбоксинг, қўл жанги, ММА

Ушбу ҳамюртимиз икки карра кикбоксинг бўйича жаҳон чемпиони, қўл жанги бўйича профессионалар ўртасида жаҳон чемпиони, ММА бўйича  “Понкратион”да мутлоқ Евро-Осиё чемпиони, 2 карра “Прайд” йўналишида жаҳон чемпиони бўлган. У спорт оламида “Бунтарка-23” номи билан машҳур бўлган. Ҳозирда спортни тарк этган ва айни вақтда ички ишлар йўналишида фаолият юритиб келмоқда.

Гуля

Қувонч Тайғонбоев – боксчи

Профессионал боксда ўзига яраша ном қозонган. Кўплаб мухлисларни ёқимтойига айланган ушбу боксчимиз “Кува” номи билан машҳур бўлган. Уни Россия ва АҚШ рингларида яхши билишар эди. Айни кунда у фаолиятини якунлаб, мураббийлик билан шуғулланмоқда.

Кувонч

Маҳмуд Мурадов -ММА жангиси

UFC даги биринчи ўзбекистонлик жангчи, биласиз аввал Чехиянинг XFN промоушенида ўз жангларини ўтказган. У чехлар юртида Mach таҳаллусига эга бўлган.

1271578838800

Равшанбек Умурзақов -боксчи

WBA Asia камари соҳиби бўлган ушбу юртдошимизни Россияда жуда яхши танишади ва уни “Мистер печень” ва “Принц” деб аташади. Яъни, “Жаноб жигарчи” ва “Шаҳзода”... У бир неча кундан кейин навбатдаги жангини ўтказади. Унга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Равшан_1

Ҳусниддин Пўлатов – боксчи

Икки вазн тоифасида WBA Asia чемпионлик камраини қўлга киритган мазкур чармқўлқоп устасига Жанубий Кореяликлар “Канело” га ўхшатишган. Шундан сўнг, у “Ўзбек канелоси” номи билан анчагина машҳурликка эриша олди.

Хусниддин

Шер Мамазулунов – кикбоксинг, К-1

Кикбоксингнинг лоу-кик WAKO йўналиши бўйича Москва чемпиони, лоу-кик WAKO йўналиши бўйича жаҳон чемпиони, К-1 WPKA йўналиши бўйича Москва чемпиони, К-1 йўналиши бўйича Россия чемпиони, Профессионал WAKO (кикбоксинг) бўйича Ўзбекистон чемпиони яна бир қатор турнирлар ғолиби бўлган ҳамюртимиз Россияда “Аллигатор” номи билан машҳур.

Sher Mamazulunov 3

Шоҳжаҳон Эргашев – боксчи

Бугун, ажойиб ғалабага эришиб, мағлубиятсиз одимини давом эттираётган ҳамюртимизни “Descendant of Tamerlane” яъни Амир Темур авлоди деб аташади.

шохжахон

Зарруҳ Адашев – кикбоксинг, ММА

Жаҳоннинг икки машҳур, кикбоксингнинг Glory ҳамда ММА нинг Bellator промоушенида ўз жангларини ўтказадиган юртдошимизни океан ортида “The Lion” яъни “Арслон” деб аташади.

Заррух

Муроджон Аҳмадалиев -боксчи

30 январ куни икки йўналиш чемпионлик камари учун жанг қиладиган ҳамюртимизни деярли 90 % яқинлари машҳур бразилиялик футболчи Кака номи билан чақиришади. Мухлислар ҳам одатда шундай аташади. Профессионал боксга ўтганидан сўнг, у АҚШ да “MJ_ Kaka” номи билан машҳурликка эришмоқда.

Мурод

Баҳодир Жалолов – боксчи

Ҳозирги кунда жаҳон профессионал ва ҳаваскор бокс оламида энг кўп тилга олинаётган оғир вазнли боксчимизнинг барча диққат эътибори Токио Олимпиадасига қаратилган. У профессионал боксда ҳам мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда. Айни вақтда у бутунжаҳон бокс оламида “The Big Uzbek” яъни “Катта ўзбек” номи билан машҳур бўлиб бормоқда.

Луу

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
янгилик.кг жанылык.кг
29/01/2020 23:25
Омод боллар