“The Guardian” нашри 2008 йилда туғилган энг истеъдодли футболчилар рўйхатини эълон қилди

  • 15 октябрь, 14:18
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"The Guardian" нашри 2008 йилда туғилган энг истеъдодли 60 та футболчининг рўйхатини эълон қилди.

Tecno

Эътиборлиси, ушбу рейтингда Қозоғистоннинг "Қайрат" жамоаси ҳужумчиси Дастан Сатпаев, Тбилисининг "Динамо" аъзоси Саба Харебашвили ва Ўзбекистоннинг "Бунёдкор"клубидан форвард Садриддин Хасанов ҳам жой олди.

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси апрел ойида ўтказилган U-17 Осиё кубоги финалида Саудия Арабистонига қарши баҳсда танаффусга 0:0 ҳисоби билан йўл олди. Бироқ жамоа иккита қизил карточка туфайли тўққиз киши бўлиб қолган эди. Шу пайт катта саҳнага Ҳасанов чиқди. У жамоани илҳомлантира олди, ажойиб соло юриш орқали гол урган ҳолда 2:0 ҳисобигаги ғалабани таъминлади. Турнир давомида тўртта гол урган Ҳасанов мусобақанинг энг яхши футболчиси, деб топилди.

Чап қанотдан ичкарига ёриб киришни ёқтирадиган, тез, кучли ва гол сезгиси юқори бўлган Ҳасановда ғолиблик руҳияти ҳам бор. Ҳасанов Осиёда “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” бўлишга даъвогар, дейилади мақолада.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!