
Тезкор хабар! Муродовнинг UFCдаги 3-жанги бекор қилинди
UFCнинг ўрта вазн тоифасида жангларини ўтказиб келаётган ҳамюртимиз Маҳмуд Муродовнинг маълум қилишича, унинг Антонио Карлос Жуниорга қарши жанги бўлиб ўтмайди.
"14 март кунига белгиланган жангим бўлиб ўтмайди. У жароҳат олди. Унга соғлиқ тилайман. Умид қиламанки, келажакда биз октагонда кўришамиз.
Жамоам менинг кейинги рақибим ким бўлиши, қачон ва қаерда жанг ўтказилиши борасида музокаралар ўтказмоқда. Барчаси ҳал бўлганида, хабар берамиз" - деб ёзди Муродов ўзининг инстаграм саҳифасида.
Фикрлар