Тер Штеген келажаги бўйича қарор қабул қилди

CHERY AUTO

Германиялик дарвозабон Марк-Андре Тер Штеген яқин вақтларда "Барселона"ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда журналист Саша Тавольери хабар берди.

Tecno

Манба маълумотига кўра, 33 ёшли посбонга Лондоннинг "Челси" клуби ҳали ҳам қизиқиш билдирмоқда. Тер Штеген эса жамоасида асосий таркибдаги ўрнини йўқотгани учун жамоа ўзгартиришга тайёр.

Дарвозабон доимий равишда майдонга тушишни хоҳламоқда, айниқса 2026 йилги Жаҳон чемпионати олдидан бу унинг учун муҳим ҳисобланади.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Тер Штегеннинг бозор қиймати 8 миллион еврони ташкил этади. Унинг "Барселона" билан шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!