
Тер Штеген "Барселона"нинг қилган ишидан ҳайратда
Марк-Андре тер Штеген "Барселона" уни жамоани тарк этишга мажбур қилаётганидан норози.
Diario Sport нашрининг хабарига кўра, дарвозабон клубдаги ҳолатини омма олдида муҳокама қилишни хоҳламаган. Германиялик футболчи матбуотга ички муҳит ҳақида маълумот сизиб чиққанидан ҳайратда ва бу орқали клуб унинг профессионал обрўсига путур етказиб, уни кетишга ундамоқчи, деб ҳисобламоқда.
Маълумотларга кўра, келаси мавсумда "Барселона" асосий эътиборни Жоан Гарсияга қаратмоқчи. Аввалроқ у клубга ўтишга розилик билдиргани ҳақида хабарлар чиққан эди. Захира дарвозабон сифатида эса Войсех Шенсни кўрилмоқда.
Шунга қарамай, Тер Штеген бу ёзда клубни тарк этмоқчи эмас ва асосий таркибдаги ўрни учун курашишга тайёр.
Фикрлар