
Тен Хаг омадсизлик сабабларидан бирини Роналдуга боғлади
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг жамоасининг чемпионат стартидаги омадсизликлар сабабини айтиб берди.
- Мавсумолди йиғинимиз жуда яхши бўлганди. Кейин Антони Марсьяль жароҳат олди. Криштиану Роналду формада эмас, Поль Погбанинг ўрнини босадиган ярим ҳимоячи олинмади.
Биринчи ўйинда майдонга тушмай икки марказий ҳимоячи аввал ҳеч қачон бирга ўйнамаган, дарвозабон фаолиятидаги энг ёмон даврни ўтказяпти. Муваффақиятсизликларга сабаблар етарли, лекин биз бу ҳолатни тузата олишимизга ишонаман ва кейинги натижаларимиз ижобий томонга ўзгаради, - деди Эрик тен Хаг.
Фикрлар