Тайсон Фьюри ва Диллиан Уайт жангида рекорд даражада томошабинлар кутилмоқда

  • 15 апрель, 2022, 17:44
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

23 апрель куни Англиянинг Лондон шаҳрида жойлашган "Уембли" стадионда катта профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Унда оғир вазн тоифасида WBC чемпиони Тайсон Фьюри мажбурий даъвогар Диллиан Уайтдан ҳимоя қилади. Ушбу икки британиялик болсчилар ўртасидаги тўқнашувга 94 минг томошабин ташриф буюриши кутилмоқда. Бу 21 асрдаги рекорд ҳисобланади.

Tecno

Замонавий бокс даврида энг кўп томошабин тўплаган жанг 1993-йил Мексикада "Азтек" аренасида бўлиб ўтган Хулио Сезар Чавес ва Грег Ҳюген ўртасидаги баҳс бўлиб, ушбу тўқнашувни 132 минг 274 муҳлис бевосита аренадан кузатган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!