"Танк" Парижга боради !!!

  • 19 июль, 2024, 14:50
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Жервонта Дэвис (30-0, 28 КО) янги ролда ўзини синаб кўрмоқчи. Доимий равишда қонун билан муаммога дуч келадиган "Танк" Олимпиада учун Парижга махсус рухсат олди.

Tecno

 Албатта, енгил вазн тоифасида амалдаги WBA чемпиони Франциядаги ҳаваскорлар рингида жанг ўтказмоқчи эмас, бироқ у АҚШ терма жамоасидан расмий таклиф олган. Дэвис Олимпиада турнири давомида америкалик боксчиларга яхши маслаҳатлар бериб, ёрдам бериши кутилмоқда.

Маълумот учун, Дэвис 19 июлдан 12 августгача Францияда бўлади. Бокс бўйича олимпия турнири 27 июлдан 10 августга қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!