Таэквондочиларимиз “World Diamond Games” мусобақасида олтин медалга эга бўлди

CHERY AUTO

Корея Республикасининг Мужу шаҳрида таэквондо WТ бўйича “World Taekwondo Diamond Games” мусобақаси бошланди. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига олтин медал ёзилди.

Tecno

Мазкур мусобақада ноодатий вазн тоифалари белгиланган бўлиб, ҳамюртларимиз Озода Собиржонова ҳамда Мадина Шониёзова жуфтликда -110 кг (икки спортчининг вазни) вазн тоифасидаги беллашувларда иштирок этишди. Юртдошларимиз ярим финалда Сингапур, финалда эса мезбон Корея Республикаси вакилларини 2:0 ҳисобларида мағлубиятга учратишди.

Терма жамоамиз аъзолари эртага ўз чиқишларини давом эттиришади. Унда таэквондочиларимиз микст дастурида медаллар учун баҳс олиб боришади.

Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!