Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда

Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда

Шу кунларда Жиззах шаҳри таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қиляпти. Республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган спортчилар иштирокидаги баҳсларнинг илк кунида 9 вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди. 

Муросасиз беллашувларда Беҳруз Салимов (-54 кг), Назарали Назаров (-63 кг), Мироншоҳмирзо Музаффаров (-74 кг), Ёдгорбек Жўрабоев (-87 кг), Мадина Шониёзова (-46 кг), Лайло Зайниддинова (-53 кг), Диёра Азизова (-62 кг), Сабина Пардаева (-73 кг) ва  Ирода Миртожиева (+73 кг) ўз вазн тоифаларида чемпионликни қўлга киритишди.

Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ