Сузувчимиз биринчи марта Жаҳон кубогида медаль олди

CHERY AUTO

Хабар берганимиздек, айни кунларда Венгрия пойтахтида сузиш бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқич беллашувлари давом этмоқда. Қувонарлиси, мусобақада сузувчимиз Жаҳон кубоклари тарихида илк бор совриндор бўлди, дея маълум қилмоқда Миллий олимпия қўмитаси. 

Tecno

Бундай тарихий натижага Владислав Мустафин муаллифлик қилди. Брасс усулида сузишга ихтисослашган вакилимиз 50 метр масофага кечган баҳсда бронза медалига сазовор бўлди. Батафсил:

Сузиш бўйича Жаҳон кубоги. Венгрия
50 метр, брасс. Эркаклар

1. Арно Камминга (Нидерландия) – 27.13
2. Саба Силади (ФИНА) – 27.41
3. Владислав Мустафин (Ўзбекистон) – 27.46

Comments

You must be logged in to commet!