Супертрансфер ҳал: “Ливерпуль” юлдузи бошқа клубга ўтди

CHERY AUTO

Англия ва Германия чемпионлари – “Ливерпуль” ҳамда “Бавария” мерсисайдликларнинг қанот ҳужумчиси Луис Диас трансфери бўйича музокараларни муваффақиятли якунлади.

Tecno

Sky Sport Germany нашри журналисти Флориан Плеттенберг маълумотига кўра, колумбиялик 28 ёшли футболчи учун Бундеслига гранди ливерпулликларга 75 миллион евро тўлайдиган бўлди.

“Бавария” янги футболчига тўрт йиллик шартнома таклиф қилган.

Луис Диас “Ливерпуль”да 2022 йилнинг бошидан бери ўйнаб келаётган эди. Бу ҳужумкор футболчи ўз юртида “Барранкилья” ва “Хуниор” жамоалари шарафини ҳимоя қилган. 2019 йилнинг ёзида Европага келиб, “Порту” жамоасига қўшилганди.

Луис Диас профессионал фаолияти давомида клублар миқёсида жами 421 та учрашув ўтказиб. Рақиблар дарвозасини 105 марта ишғол қилган ва жамоадошларига 52 та голли пас узатган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!