Суперлига. "Қизилқум" ҳали "синган"и йўқ

CHERY AUTO

Суперлига 10-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Сурхон" учрашуви ниҳоясига етди. Унда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Tecno

Ўйинда голларга Комолафе ва Абдухолиқов муаллифлик қилди. Меҳмонлар бугун майдонни голсиз тарк этадиган бўлди. 

Мазкур натижадан сўнг "Қизилқум"нинг очколари сони 17 тага етди. "Олтин изловчилар" айни пайт турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди.

"Сурхон" ҳисобидаги очколари сони 6 талигича қолди. "Учар тулпорлар" ҳозирча жадвалнинг охирги 14-поғонасидан жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!