
Суперлига. "Пахтакор" баҳсли гол эвазига "Насаф"ни мағлуб этди
"Пахтакор" марказий стадионида кечган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида рақибдан устун келишди - 2:1. Даставвал 12-дақиқада Марат Бикмаев пенальтидан гол киритиб, ҳисобни очди.
Иккинчи бўлим аввалида ҳужумга зўр берган қаршиликлар мувозанатни тиклашди. Бу вазиятда Владимир Козак пала-партишлик жараёнида ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.
Баҳс сўнггида эса Егор Кримец гол киритиб "шерлар"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бу вазиятда Егор офсайдда тургандек таассурот уйғотганини қайд этиш жоиз.
Фикрлар
Noto‘g‘ri gapirgan bo‘lsam uzr