Суперлига. "Пахтакор" - "Андижон": Ўзаро учрашувлардаги устунлик бир томонда!

  • 13 Apr 15:24
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган марказий учрашувлардан бири "Пахтакор" ва "Андижон" жамоалари ўртасидаги баҳс бугун бўлиб ўтади.

Бу икки клуб ўзаро жами 56 та ўйинда майдонга тушган. Ушбу тўқнашувларда устунлик Тошкент жамоасида. Улар ҳисобида 41 та ғалаба бор, андижонликларда эса ютуғлар сони 6 та ташкил қилади. Тўққизта беллашувда эса клублар муроса йўлини танлашган. 

Айни пайтда "шерлар"  4-турдан сўнг 3 очко тўплаб, турнир жадвалининг 14-поғонасида бормоқда.  "Бургутлар"да эса 6 очко мавжуд, улар жадвалнинг 8-ўринини банд қилишган. Ушбу беллашув  18:00 да бошланади.

Comments

You must be logged in to commet!