Суперлига. Ўз майдонида биринчи бор гол ўтказиб юборган "Навбаҳор" бу сафар "Олимпик"ни очкосиз қолдирди
Ўзбекистон Суперлигаси 12-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Олимпик" баҳси якунланди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.
"Лочинлар" сафида голларга Жамшид Искандеров ва Остон Ўрунов муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг ягона голини Руслан Жиянов киритди. Эътиборлиси, "Навбаҳор" ўз майдонида ўтган 5 та ўйиндан бери гол ўтказмасдан келаётган эди.
Шу тариқа, "Навбаҳор" 25 очко билан 1-ўринда қолди. 15 очкоси бор "олимпиячилар" 9-поғонадан жой эгаллаган.
- 90+6'

Баҳс якунига етди. "Навбаҳор" ўз майдонида "Олимпик"ни қийинчилик билан мағлуб этди - 2:1.
- 90+3'

ГОООООООООООЛ! "Олимпик" вакили Жиянов ажойиб ҳаракатлари билан Юсупов дарвозасини ишғол қилди - 2:1.
- 90'

Беллашув асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.
- 86'

Мезбонлар сафида Ўрунов ўрнига Собиржонов тушди.
- 82'

81-дақиқада "лочинлар" таркибида навбатдаги ўзгариш юз бериб, Темурхўжа Абдухолиқов ўрнига Шоҳруз Норхонов майдонга тушди.
- 80'

Отабек Жўрақўзиев ўз ўрнини Муҳаммадали Ғиёсовга бўшатиб берди.
- 77'

"Олимпик" таркибида Алишер Одилов ўрнига Темур Мамасидиқов, Фаррух Мухторов ўрнига Муҳаммадазиз Иброҳимов майдонга туширилди.
- 75'

Шаҳбоз Жўрабеков ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
- 74'

"Навбаҳор" таркибида илк ўзгариш юз бериб, Аброр Исмоилов ўрнига Жасурбек Яхшибоев майдонга тушди.
- 72'

Аброр Исмоилов майдон ташқарисида тиббий ёрдамга муҳтож.
- 69'
Жалолиддинов рақиб жарима майдони ичида ажойиб ҳаракатлар амалга оширди. Аммо вазият "олимпиячилар"га самара келтирмади.
- 67'
Тўп назорати майдон эгаларида.
- 63'
Учрашув давом этади. Ҳаммаси жойида!
- 61'

4 та футболчи майдонда ётибди. Улар жиддий тўқнашувда иштирок этди.
- 59'

"Олимпик" футболчилари бурчак зарбасига эга бўлди. Аммо ҳимоячилар хавфни бартараф этди.
- 56'

Жамшид Болтабоев ва Абдурауф Бўриевга сариқ карточка кўрсатилди.
- 52'
Наманганликлар тўп назоратига эгалик қилмоқда.
- 49'

ГООООООООООЛ! Остон Ўрунов "Олимпик" дарвозасининг яқин бурчагини нишонга олди ва ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди.
- 47'

Отабек Жўрақўзиев ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
- 46'

Иккинчи тайм старт олди.
- 45+2'

Биринчи тайм якунига етди. Ҳозирча "Навбаҳор" 1:0 ҳисобида "Олимпик"ни мағлуб этмоқда.
- 45'

Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 43'

ГООООООООООООЛ! Аброр Исмоиловнинг зарбасидан сўнг қайтган тўпни Искандеров дарвозага жойлаб қўйди - 1:0.
- 41'

Саидазамат Мирсаидовга сариқ карточка кўрсатилди.
- 38'
Майдон марказида Жалолиддиновга нисбатан фол ишлатилди.
- 35'
Энди "Олимпик" футболчилари майдонда устунлик қилмоқда.
- 32'

Исмоилов ўта қулай имкониятни бой берди. Абдунабиев яна сейв қилди.
- 31'
Учрашув темпи тобора ошиб бормоқда.
- 28'
Жўрақўзиевнинг боши билан дарвозага йўналтирган зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.
- 24'
Жасур Жалолиддинов қулай вазиятда турган Одиловга тўпни етказиб бера олмади. Шу тариқа, ҳужум самарасиз якунланди.
- 21'
"Олимпиячилар" тўп назоратига эгалик қилмоқда.
- 19'
"Олимпик" футболчилари ҳимоядан чиқиб кетишда қийинчиликка дуч келмоқда.
- 16'
Болтабоевнинг узоқдан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади. Тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.
- 14'
Искандеровнинг узатмасидан кейин Жокич боши билан зарба берди. Аммо ноаниқ!
- 10'
"Олимпик"нинг ҳужумлари рақиб ҳимоячилари томонидан бартараф этилди.
- 7'

Ухх. "Лочинлар" кетма-кет хавфли ҳужумлар ташкил этмоқда. Абдунабиев қатор сейвлар ижро этди.
- 5'
"Навбаҳор" футболчиси тепган тўп дарвоза тўсинига тегиб, майдонга қайтди.
- 3'
Вазият наманганликлар учун фойда келтирмади.
- 2'
"Навбаҳор" жарима зарбасига эга бўлди.
- 1'

Учрашувга старт берилди.
- *'
Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда!



Фикрлар